Депутатлар ҳудудларда янгича ёндашув асосида ўрганишлар олиб бормоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Имомназар Турсунов Қарши шаҳридаги 10-сонли мактабда бўлиб, ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар билан учрашди.

Депутат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти ҳамда қабул қилинаётган қонунлар ҳақида тушунчалар берди.

Шундан кейин депутат мактабдаги касб-ҳунарга ўргатиш ва инклюзив таълим олиб бориш жараёнлари билан танишди.

Шу билан бирга, таълим масканларида мавжуд муаммолар ва уларнинг амалий ечимлари борасида ҳам алоҳида ўрганишлар ташкил этилди. Таҳлиллардан келиб чиқиб, келгусида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш