Халқнинг фикрини эшитиш ислоҳотларга куч беради

 

Президентимиз таъкидлаганидек, халқнинг дард-у ташвиши билан яшаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш – ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Аҳолини ташвишга солаётган масалаларни ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида Риштон тумани "Носгар" маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зокиржон Зоҳидов ва Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов иштирок этди.

Қабул давомида аҳоли турли масалалар бўйича мурожаат қилди. Хусусан, фуқаролар соғлиғини тиклаш учун бир марталик моддий ёрдам бериш, яшаш хонадонларини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ер майдони ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича ўз мурожаатларини билдирди.

Уларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолганларининг ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш