Қонунчилик палатаси депутати ёшлар билан учрашди
Қарши давлат университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Имомназар Турсунов талабалар билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида сўз борди. Шунингдек, уларнинг истакларига кўра “Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати, концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Учрашувда кўтарилган масалалар юзасидан Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Музаффар Туропов ҳамда бир гуруҳ ёшлар ўз фикрларини билдирди. Тадбир савол-жавоблар билан якун топди.