Андижонлик сиёсатдаги ёшлар
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши томонидан "Сиёсатдаги ёшлар" интеллектуал турнири ўтказилди. Унда Андижон давлат университетининг "Сиёсатчи қизлар", Андижон педагогика институтининг "Юксалиш" ва Андижон чет тиллар институтининг "Аста ла виста" жамоалари иштирок этди.
Турнирда, шунингдек, демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ҳудудий бўлими раҳбари Ф.Атахонов, адлия бошқармаси бўлим бошлиғи С.Отажонов ва ОЛий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси О.Иминов ҳамкорлик қилди.
Турнир мунозаралар билан қизғин кечди. Биринчи ўринни "Сиёсатчи қизлар", иккинчи ўринни "Юксалиш", учинчи ўринни "Аста ла виста" жамоаси эгаллади ҳамда вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.