Қорақалпоғистонда ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Сайёра Имамова Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида мулоқот ўтказди.
Очиқ ва самимий мулоқотда ногиронлиги бор шахслар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш бўйича таклифлар билдирилди.
Хусусан, ҳудудларда ногиронлиги бор шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, мурожаатларни самарали ҳал этиш, ҳамкор ташкилотлар билан ишларнинг натижадорлигини кучайтириш, тўсиқсиз муҳит яратиш борасидаги вазифаларни бажариш, юзага келаётган масалаларга ўз вақтида ечим топиш, бунда халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари иштирокини кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.