Интеллектни ривожлантирувчи семинар

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳамда туман ва шаҳар ташкилотлари раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.

Ўқувда партиянинг «Ёшлар қаноти» фаоли, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти AКТ стартапларини қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шаҳзодбек Етмишбоев иштирокида «Сунъий интеллект» мавзусида амалий семинар-машғулотлари ўтказилди.

Семинар замонавий технологиялар, хусусан, сунъий интеллект соҳаси бўйича илғор билим ва кўникмаларни ошириш, унинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлардаги ўрнини таҳлил қилиш масалаларига қаратилди. Иштирокчилар сунъий интеллектнинг долзарб йўналишлари, давлат бошқарувидаги роли, жамият ҳаётига таъсири ҳамда партия фаолиятида ундан фойдаланиш имкониятлари ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўладилар.

Шунингдек, қатнашувчилар мавзу юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирди. Айтиш керакки, бу каби тадбирлар партия аъзоларининг технологик саводхонлигини ошириш, сиёсий қарорлар қабул қилишда замонавий инновациялардан фойдаланиш ва Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиш стратегиясига ҳисса қўшиш мақсадида муҳим аҳамият касб этади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш