Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Дилафруз Аҳмедова «Янгиҳаёт» МФЙ яшовчи аҳоли вакилларининг мурожаати юзасидан ўрганиш олиб борди.
Гап шундаки, мазкур маҳалладаги «Тараққиёт» кўчаси янги асфальт қилинган. Бироқ сув қувурлари ўтказилиш учун бу йўл ковланиб, шу ҳолича ташлаб қўйилган. Ушбу ҳолат аҳоли ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишида қийинчиликлар туғдирмоқда. Мурожаат юзасидан депутат мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарди.
Айни маҳалланинг «Соҳибкор» кўчасида ҳам зудлик билан чора кўрилиши керак бўлган масала бор эди. Яъни, сув қувури устидаги бетон синиб кетган. Бу эса болалар учун хавф туғдирмоқда. Депутат сув-оқава ташкилоти билан боғланиб, вазиятни тушунтирди. Ташкилот ходимлари синган бетонни янгисига алмаштириб, қувур устини беркитди.
Шунингдек, фуқаролар, Д.Юлчиева 2-гуруҳ ногирони, 1-гуруҳ ногирони Т.Зокирова дори-дармон дори-дармон учун, ногирон онасига қараётган фуқаро С.Атажанова кийим-кечак олиш учун моддий кўмак сўради. Маҳалла билан ҳамкорликда бу мурожаатлар ҳам ижобий ҳал этилди.
Мурожаатлари ҳал бўлган фуқаролар яхши кайфиятда депутатнинг ташаббусига жавоб берди. Ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.