Зарбдор тумани «Мустақиллик» МФЙда яшовчи фуқаро Парвоз Тўрақулов хонадонига борилди. Уй эгалари самимий суҳбат ўтказилди. Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиевага фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Хусусан, яқинда қуриб битказган уйининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича амалий ёрдам сўрашди. Мазкур масала депутат томонидан назоратга олиниб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилиши бўйича зарур чоралар белгиланди.
Бундан ташқари, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий шароитлар атрофлича ўрганилиб, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.
Депутат, шунингдек, тумандаги «Мустақиллик» МФЙда яшовчи фуқаро Гулнора Aнорбоеванинг уйида бўлди ва унинг оилавий ҳолатини ўрганди. Суҳбат давомида аёл 12 ёшли фарзандининг она тили ва математика фанларидан қўшимча ўқув курсларига қатнашиши учун амалий ёрдам сўради.
Ушбу мурожаат жойида кўриб чиқилиб, болани қўшимча таълим курсларига жалб қилиш ва унинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида маҳалла ижтимоий ходимига тегишли вазифалар юклатилди.
Фуқаронинг уй-жой таъмири учун кредит олиш бўйича мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Депутатнинг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.