
Иштихон туманида навбатдаги доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи ташаббуси билан киритилган масала кўриб чиқилди.
Яъни, “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўъбаси мудири A.Хатамовнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, туманда “Зарбдор” тажрибаси асосида шакллантирилган “драйвер” лойиҳаларни амалга ошириш учун дастлабки манзилли рўйхати тасдиқланди.
Депутатлар 2025 йил учун “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида танланган маҳаллаларда электр энергияси барқарор етказиб берилишини яхшилаш ҳамда ички йўлларни таъмирлаш йўналиши бўйича дастурга киритилган таклифларни кўриб чиқди ва тегишли тавсиялар асосида уни маъқуллади.