Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ирина Токарева Чилонзор туманидаги “Гавҳар” маҳалласида бўлиб, “маҳалла еттилиги” фаолияти билан танишди.
Учрашувда маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятларини кенгайтириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, “маҳалла еттилиги” институти фаолияти йўлга қўйилгани бугун юқори самара бераётгани қайд этилди.
Юзма-юз мулоқотларда маҳалладаги мавжуд муаммолар, жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояси, коммунал хизматлар, йўл ва инфратузилма масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, маҳалладаги ривожланиш йўналишлари муҳокама қилиниб, аҳоли учун қулайликларни янада ошириш ва турли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Депутатнинг кейинги манзили — Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бўлди. Депутат у ерда беморлар билан мулоқот қилиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Учрашув чоғида беморлар тиббий хизмат сифати ва шифокорларнинг эътиборидан мамнун эканликларини билдиришди. Шу билан бирга, улар айрим дори воситаларига эҳтиёж борлигини таъкидлашди. Ушбу масала депутат кўмаги билан жойида ўз ечимини топди.
Депутатнинг ўрганишлари давом этмоқда.