Илм – нурли келажак

 

Илм – инсонни камолот сари етакловчи қудратли куч, маърифат эса қалбни нурафшон этувчи ёруғликдир. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган "Илм – нурли келажак" бадиий кечаси ана шу ҳақиқатни яна бир бор исботлади.

Тадбир партиянинг билимга чанқоқ фаол қизларини бир жойга жамлади. Маърифат ва адабиётга ошно бўлиш, фикр алмашиш, кўнгилларни боғлаш – бу учрашувнинг асосий мақсади бўлди.

Тадбирда Тошкент вилоят ҳамда Тошкент шаҳар кенгашлари раислари, Марказий Кенгаш бўлим бошлиғи, "Ёшлар қаноти" фаоллари ҳамда халқимиз севган ижодкорлар иштирок этди.

Кечада ёшлар билан Президентимизнинг 14 февраль куни ёшлар билан учрашувидаги нутқи, 2025 йил Давлат дастури ҳамда Зулфияхоним ижодига оид муҳим мавзулар атрофида суҳбатлашилди. Зулфияхонимнинг беқиёс ижоди, адабиётимиздаги ўрни, аёлларга берган руҳий ва маънавий илҳоми ҳақида таъсирли мулоҳазалар билдирилди.

 

***

Навоий вилоятининг Конимех туманида ана шундай тадбир ташкил этилди. Ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ўтган адабий учрашувда Зулфияхоним ижодидаги устуворликлар ҳақида сўз борди. Қизлар тарбиясининг аҳамияти ва унда мутолаанинг ўзига хос ўрни юзасидан фикр билдирилди.

Давра суҳбатида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Д.Бердалийева, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Г.Қуватова, Туман Aхборот-кутубхона маркази ходими Г.Тухтаева, партия фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Бу каби тадбирлар партиянинг турли даражадаги ҳудудий ташкилотларида ўтказилмоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш