Ўзбекистон ХДП депутати кўмагида мурожаат ечим топди

 

Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгашига 25-Навбаҳор сайлов округидан сайланган депутат, Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Жумабой Раҳмонқулов фуқаролар мурожаатларини ҳал этишга кўмаклашмоқда.

Хусусан, туман ҳоким ўринбосари К.Aбдулиев, "Ягона буюртмачи инженеринг" хизматлари бўлим бошлиғи И. Жўрамуродов, 4-сектор раҳбари С.Aзамов, вилоят ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар таркибидаги ишчи гуруҳ аъзолари бир мурожаат изидан борди.

Яъни, Жанубий Мирзачўл каналидан YUR-5 га оқар сув олиш трубасининг ҳолати, сув сатҳи билан мутаносиблиги таҳлилий ўрганилди. Қайта ўлчов ўтказилганда, иккинчи сув ўтказиш трубаси ҳақиқатдан ҳам 70 см юқорига қўйилгани аниқланди. Труба қайта ковланиб депутат ва маҳалладаги фаол нуронийлар кузатувида бошқатдан қўйиладиган бўлди.

Буюртмачи томонидан бошқа ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар бўйича ҳам пудратчиларга топшириқ берилди. Қурилиш объектидаги ишларни 15-мартгача якунланиши қатъий белгиланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш