Партиямиз сафи кенгаймоқда

 

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева ҳамда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раҳбари, туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Ш.Мамаризаев ҳамкорлигида фаол нуронийлар иштирокида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифалар муҳокамасига қаратилган суҳбат бўлиб ўтди.

Шунингдек, партияни дастурий мақсадлари, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган вазифалар ҳақида маълумотлар берилди.

Йиғилиш якунида фаол нуронийлардан 75 нафари партия аъзолигига қабул қилинди ва уларга партия билетлари топширилди.

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш