
Бу биринчи навбатда ўз соғлиғига бефарқ бўлмаслик. Ҳар бир инсоннинг кунлик фаол ҳаракати. Қўл-юз, тиш ювиш билан бир вақтда эрталабки жисмоний машқ. Соғлом ва тўғри овқатланиш ҳам тиббий маданиятдир. Кучли овқатлар эмас, таркиби, фойдалилиги, танага зарур маҳсулотларга эътибор қаратган ҳолда таомланиш лозим. Бир ибора бор, яъни, “эрталабки нонуштани ўзинг е, тушликни дўстинг билан, кечки овқатни душманингга бер”. Чиндан ҳам нонуштага жиддий эътибор қаратиш керак. Сут маҳсулотлари, тухум, турли бўтқалар билан бир қаторда, мош, оқ, қизил ловия, гуруч каби дукакли неъматлардан истеъмол қилиш фойдалидир. Бундай маҳсулотлардан ота-боболаримиз егани туфайли генларимиз ҳам шунга мослашган.
Афсуски, ҳозирда фаст-фуд, дудланган егуликлар, ярим тайёр маҳсулотлар, газли ва энергетик ичимликлар оммалашиб кетяпти. Лекин бу турдаги озиқ-овқатларнинг салбий томонлари кўп. Кун тартибини белгилаш, ҳафталик, ойлик, йиллик режалар тузиш ҳам тиббий маданиятга киради. Масалан, бир кунда эрталабдан кечгача нималар қилиш белгиланса, ҳафталик бажарадиган вазифалар келиб чиқади. Хусусан, сочни қандай ва нечи марта ювиш, қандай турмаклаш, юзга, терига оро бериш. Оддий шахсий гигиенадан тортиб, жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш, атрофнинг тозалигига эътибор қаратиш. Хонадонни саришта тутиш. Уй ҳавосини алмаштириб туриш каби кичик вазифаларга ҳам эътиборли бўлиш мақсадга мувофиқдир. Агар инсон мана шу оддий дейилган нарсаларга эътибор қилса, ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлади.
Қизилгул Қосимова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
«Ўзбекистон овози», 26.2.2025, №8