Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши нашри ҳисобланган «Қарақалпақстан ҳаўазы» газета таҳририяти 1994 йилдан буён партия ҳаётини ёритишда мунтазам равишда чоп этиб келинмоқда.
Сўнги пайтлари газета-журналларнинг фаолияти сустлашиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Газеталарнинг яшаб қолиши эса, таҳририят жамоасининг катта ташвишига айланган. Аудиторияни жалб қилиш учун эса энг сўнги IT технологияларидан фойдаланиш, замон билан ҳамнафас қадам босишга тўғри келади.
Шундан келиб чиқиб, «Қарақалпақстан ҳаўазы» газета таҳририяти жорий йилдан бошлаб газетанинг аудио нусқаси билан бирга катта кўламдаги мақолаларнинг электрон нусқасини QR кодлар орқали ўқиш ва эшитиш йўлларини жорий қилди. Эндиликда ўқувчи газетадаги QR кодларни сканерлаш орқали аудио материалларни эшитиш билан бирга электрон мақолаларни ўқиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, газета Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида «Мен соғлом авлодман!» мавзусидаги лойиҳани хам амалга ошириб келмоқда.