Депутат сўрови орқали муаммо ижобий ҳал этилди
Депутат сўрови орқали муаммо ижобий ҳал этилди

 

Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Омон Мухторовга «Шанба» МФЙдаги «Ободмаҳалла», «Халқобод» ва «Шамсиобод» қишлоқлари фуқаролари томонидан мурожаат бўлган эди.

Гап шундаки, аҳоли хонадонларида зах кўтарилиши натижасида бир қатор қийинчиликларга дуч келмоқда. Шунинг учун ҳудуддан ўтган захкашни тозалаш зарур.

Мазкур масала бўйича депутат томонидан туман мелиорация бўлимига депутатлик сўрови юборилди. Ана шулар асосида махсус техниклар ёрдамида захкаш ерлар қазилиб, қамишлардан тозаланди. Натижада зах кўтарилишининг олди олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш