Андижонлик партия сафидаги ёшлар билан мулоқот

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши ва Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорликда «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси асосида давра суҳбати ташкил этди. Унда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари иштирок этди.

Мулоқотда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Андижон вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Ф.Атахонов ва вилоят кенгаши масъул ходимлари У.Ахмедов, И.Хошимова, Ё.Мўминова партиянинг мақсад ва ғоялари ҳамда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида атрофлича сўз юритди.

Ёшлар фақат тингловчи бўлмади. Жумладан, Насибилло Арифжонов, Усмонжон Хайитов, Муқаддасхон Обидова, Шерзодбек Камолиддинов асосли таклифлар билдириб, жўяли саволлар берди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш