Ангрен шаҳрида депутатлик назорати олиб борилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти Ангрен шаҳар кенгаши раиси Ф.Абдураҳимова депутат М.Холматов билан бирга 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолиятини ўрганди.

Маълумот ўрнида: муассасада ўқувчилар бир неча тур мусиқий йўналишда ҳамда тасвирий санъат гуруҳларида таълим олади. Фаолларимиз ўқувчиларнинг таълими учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Асосий синф хоналари ҳамда умумий фойдаланиладиган жойларда зарур шароитлар яратилгани маълум бўлди. Бироқ айрим камчиликлар ҳам қайд этилди.

Хусусан, мусиқа мактабининг фаоллар зали таъмир талаб ҳолатда экани ҳамда том қисмидан сув ўтиши аниқланди. Шунингдек, гардероб хонасининг пол қисми йўқ бўлиб, бу ундан фойдаланиш имконини чекламоқда.

Мусиқа мактабида фаолият юритаётган педагог-ходимларни мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Бу ҳолат бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли тартибда сўров юборилиши белгилаб олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш