Наманганда сафдошларимиз сони кўпаймоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши Поп туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактабида тадбир ўтказди. Унда вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Э.Жўрахўжаев, С.Эшалиева ҳамда туман кенгаши раиси Г.Муминова, туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Н.Раҳимова қатнашди.

Партия ғоялари тарғиботига қаратилган тадбирда мактаб жамоаси фаол иштирок этди. Тадбир давомида ХДПнининг ташаббуслари ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида сўз борди.

Тадбир якунида мусиқа ва санъат мактаби жамоаси аъзоларининг 45 нафари партияга аъзолигига қабул қилинди ҳамда уларга партия гувоҳномалари, эсдалик совғалар тақдим этилди.

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш