Янги БПТ иш бошлади
Янги БПТ иш бошлади

 

Пискент туманида яна бир бошланғич партия ташкилоти ўз фаолиятни бошлади. Пискент туман партия кенгаши раиси, депутат Д.Комилова тумандаги 30-сон мусиқа ва санъат мактабида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказди. Тадбирда мусиқа мактабининг педагог-ходимлари иштирок этишди.

Партия етакчиси ХДПнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалари ҳамда «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиёт йили» да амалга оширишга оид Давлат дастури юзасидан тушунчалар бериб ўтди.

Тадбир сўнггида 12 нафар ходим партия сафига қабул қилинди ва мактабда янги бошланғич партия ташкилоти тузилди. БПТ етакчиси этиб партия фаоли, эстрада хонандаси ўқитувчиси Элдор Абдуллаев сайланди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш