Қувонч ва меҳр улашиб

 

Партия ғоя-мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, дастурий вазифаларини амалга ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва уларга кўмак бериш. Буларнинг барчаси Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий ғоя ва мақсадларининг асосини ташкил қилади. Амалиётга татбиқ этилаётган турли лойиҳа ва акциялар ҳам шунга монанд, албатта.

Хусусан, «Қувонч ва меҳр улашайлик» акцияси айни мақсадларга йўғрилган бўлиб, бу орқали ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёти ва ундаги мавжуд муаммоларга жамоатчилик эътиборини жалб этиш режалаштирилган.

Шу мақсадда Жиззах вилоятидаги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида «Қувонч ва меҳр улашайлик» акцияси ўтказилди. Тадбирда партия Марказий кенгаши масъуллари, Жиззах вилоят кенгаши раҳбарияти ҳамда бир гуруҳ фаоллар иштирок этди.

Дастлаб аҳолининг ижтимоий қатламини ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтилди ва фуқароларнинг таклифлари тингланди.

Шунингдек, Жиззах шаҳар маданият бошқармасининг хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Ҳамкор ташкилотларга ташаккурномалар ҳамда совғалар берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш