Сув насосига эҳтиёж бор

Сайловчилар мурожаатларини қаноатлантириш масаласи Мирзачўл тумани Кенгаши томонидан доимо эътиборда бўлиб келган. Масалан, Ғалаба маҳалласи, Aмир Темур кўчасининг оқсоқоли Отахўжа Эргашев маҳалладошлари номидан умумий мурожаат хати билан Кенгашга борди.
Қайд этилишича, кўчадаги бир масаланинг ечими пайсалга солиб келинмоқда. Яъни, мурожаатда оқова сув масаласи кўтарилиб, асфалт йўлнинг бир томонидаги ариқлар баландроқ бўлгани сабабли томорқаларга сув ўтмаётгани таъкидланган. Шу сабабли, аризачилар сув насоси ўрнатишда амалий ёрдам сўрашган.
Мазкур мурожаат асосида тегишли ташкилотлар билан боғланиб, масала албатта ижобий ҳал этилиши тушунтирилди. Депутатлик сўрови асосида мурожаат ечим топадиган бўлди.