ХДП ташаббуси билан сессияга масала киритиладиган бўлди

 

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари ҳудуддаги экологик ҳолатни ўрганди. Депутатлар жойларга чиққан ҳолда туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи билан бирга танқидий-таҳлил қилди.

Хусусан, чиқинди ташишни тўғри ташкил этиш, дарё ўзани, дарахтларни асраш, қушлар ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва ўтказилаётган назорат тадбирлари самараси кўздан кечирилди. Депутатлар аниқланган муаммолар ва камчиликларни инобатга олиб, ушбу масалани туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш бўйича таклиф берди.

Туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси, аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ш.Умаров ташаббуси билан ушбу масала юзасидан тегишли мутасаддилар иштирокида муҳокама ўтказилди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш