Депутат яна бир ваъдасини бажарди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Азизбек Раҳмонов ўзи сайланган Сардоба туманида фаолият юритаётган таълим муассасалари фаолиятини кўздан кечирмоқда. Ўрганишлар чоғида 5-умумтаълим мактаби кутубхонасида янги адабиётларда зарурат борлиги айтилган эди. Депутат муассасага китоблар тўплами беришни ваъда қилганди.
Депутат ўз ваъдасини устидан чиқиб, Сирдарё вилоятида китобхонликни тарғиб қилиш ва ёш авлоднинг мутолаага бўлган қизиқишини ошириш мақсадида “Мактаб учун 1000 китоб” челленжи доирасида 5-умумтаълим мактаби кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётларининг энг сара намуналаридан тақдим этди.