Таҳлил, таклиф, ташаббус: БПТлар фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ғаллаорол туман кенгашидаги 65 та бошланғич партия ташкилотига 4546 нафар партия аъзолари бирлашган. Шундан 2375 нафари хотин-қизларни, 2319 нафари ёшларни ташкил этади.

Туман кенгашининг иш режасига биноан 2025 йил март-апрел ойларида барча бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилиши белгиланган.

«Қўйтош шаҳарча фуқаролар йиғини» бошланғич партия ташкилотида ҳам ана шундай тадбир бўлиб ўтди.

Ҳисобот сайлов йиғилишида ЎзХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари, мафкураси ва сиёсатининг мазмун моҳияти партия аъзолари, уни қўллаб-қувватловчи аҳоли, электорат вакиллари орасида кенг тарғиб қилишда партиянинг энг қуйи бўғини ҳисобланган бошланғич партия ташкилотларининг ўрни муҳим эканлиги таъкидланди. Бошланғич ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этилиши партиянинг устувор вазифаларини сифатли амалга оширилишини таъминлаш зарурлигига қаратилди. Бугунги кунда бошланғич ташкилотида 51 нафар аъзоси бўлиб шундан 26 нафари ёшлар 23 нафари аёллардан ташкил топган.

Йиғилишда БПТ раиси, туман кенгаши депутати А.Исмаиловнинг ўтган даврда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Жумладан, Аҳолига ижтимоий ва коммунал хизмат кўрсатишни яхшилаш борасида 2024 йилда тегишли ташкилотларга 21 та депутатлик сўрови жўнатилиб, шундан 16 таси ижобий ҳал этилгани ва яна қатор ишлар ҳақида маълумот берилди.

Музокарага чиққан партия фаолларидан Х.Тугалов, А.Болиев, М.Норматов ва С.Шодмонова партия аъзолари сафини кенгайтириш, битта китоб дўкони очиш кераклиги, дорихоналарда оддий дориларни топиш қийинлиги ва тез тиббий ёрдам автомашиналари етишмаслиги, таълим муассасаларида ота-оналар университетини йўлга қуйиш бўйича таклифларини бердилар. Ушбу таклифлар туман кенгаши ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти фаолияти қониқарли деб баҳоланиб, БПТ етакчиси этиб Акмал Исмаилов қайта сайланди. Тадбир якунида 5 нафар йигит-қизга аъзолик гувоҳномалари ва фаол партия аъзоларига фахрий ёрлиқ топширилди.

Урганч шаҳридаги 2-сонли Оилавий поликлиникаси бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши ҳам белгиланган талаблар асосида ўтказилди. Унда Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши партия ғояларини тарғиб қилиш ва ахборот сиёсати бўлими бошлиғи Н.Машарипова, партиянинг Урганч шаҳар кенгаши раиси О.Бабажанов, 2-сонли Оилавий поликлиника бош шифокори Б.Худайберганова партия фаоллари қатнашдилар.

Тадбирда бошланғич партия ташкилотида 2024 йилда қилинган ишлар юзасидан ахборот берилди ва 2025 йил учун иш режаси тасдиқланди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партия ташкилотининг янги таркиби сайланди. Ташкилот қошидаги БПТ раислигига Бахтигул Худайберганова номзоди кўрсатилди ва барча партия фаоллари томонидан бир овоздан маъқулланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш