Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим ташаббус
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим ташаббус

 

Жиззах шаҳар “Қалия” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бешёғоч” ва “Юнусобод” кўчалари кесишмасида автотранспорт воситаларининг тартибсиз ҳаракати йўл транспорт ҳодисаларининг ортишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ушбу ҳудуд аҳолиси томонидан хавотир билан кутиб олиниб, чорраҳада светофор ўрнатиш бўйича мурожаат қилинишига сабаб бўлди.

Мазкур масала халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Б.Тошпўлатов томонидан тегишли мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда ўрганилди. Натижада ушбу ҳудудда светофор ўрнатиш масаласини ижобий ҳал этиш бўйича депутатлик назорати ўрнатилди.

Бу ташаббус йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш