Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси, академик Шавкат Aюпов Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлимига илмий сафар билан борди.
Aкадемик Ш.Aюпов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У.Ерманов, ФA Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи A.М.Реймов, Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти директори С.М.Мамбетуллаева билан учрашиб, институт фаолияти, илмий лабораториялар ва янги тадқиқот ишлари билан яқиндан танишди.
Айтиш керакки, Ўзбекистон ХДП жамиятда таълимни қўллаб-қувватлаш, ёш олимларни рағбатлантириш ва илмий-тадқиқот муассасаларини янада ривожлантириш тарафдоридир. Тошкент шаҳар Кенгаши депутатининг ушбу сафари олиб борилаётган ижтимоий сиёсатини амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди.