Депутат — ҳоким сайёр қабул ўтказди
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, туман хокими Садритдин Мўминов Наманган касб-ҳунарга ўқитиш марказида “Олаҳамак” маҳалласи фуқаролари йиғинида яшовчи аҳоли учун сайёр қабулни ташкил этди.
Қабулда фуқаролардан кредит ажратиш, ишга жойлаштириш, алимент ундириш, моддий ёрдам, йўл таъмири каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг айримлари жойида ҳал этилиб, вақт талаб этиладиганлари бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди. Мурожаатларни тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.