Депутат ташаббуси: хавфсиз ва тартибли йўл ҳаракати

 

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Бахтиёр Тошпўлатовнинг саъй-ҳаракатлари натижасида “Қалия” МФЙ ҳудудидаги “Юнусобод” ва “Бешоғоч” кўчалари чорраҳасида замонавий светофор ўрнатилди ва ишга туширилди, деб хабар қилади Жиззах шаҳар партия кенгаши ахборот хизмати.

Мазкур ҳудуд аҳолиси учун муҳим бўлган ушбу лойиҳа депутатлик сўровидан сўнг тез фурсатда ижобий ҳал этилди. Эндиликда ҳайдовчилар ва пиёдалар йўл ҳаракатида янада қулай ва хавфсиз шароитга эга бўлдилар. Ушбу ташаббус йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни кучайтириб, авариялар олдини олишга хизмат қилади.

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси ўринбосари Меҳринисо Бобоеванинг сўзларига кўра, ташаббускор депутатнинг ҳаракати натижасида шаҳар инфратузилмаси янада такомиллашмоқда ва аҳолининг ҳаёт сифати яхшиланмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш