Ёшлар парламентига номзодлар кўрсатилди
Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман кенгаши томонидан "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда туман кенгаши раиси З.Х.Каримова иштирокчиларга партиянинг ижтимоий сиёсати, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббуслари ҳақида тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга, марказда фаолият олиб бораётган ёшлар орасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қошида ташкил этилган Ёшлар парламентига ўтказиладиган сайловларга муносиб, креатив ғояларга бой шижоатли ёшлар номзодликка тавсия этилди.
Номзодлардан белгиланган тартибда аризалар ва бошқа зарур ҳужжатлар олинди.