Депутатлар доимий комиссияга масала киритади

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Айтиш керакки, туманда айни пайтда 2 та спорт мактаби фаолият юритмоқда. Уч мингдан ортиқ мунтазам шуғулланувчига 109 нафар мураббий спорт сирларини ўргатиб келмоқда. Шундан бўлса керак, туман спорти вилоят ва республикада етакчилар қаторида туради, дейди Жиззах вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Меҳринисо Бобоева.
Шунингдек, соҳада амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар бор. Партия гуруҳи аъзолари ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб, масалани туман Кенгаши доимий комиссиясида муҳокамага киритилиши бўйича келишиб олди.