Сўровга қандай жавоб бўлди?

 

Денов тумани “Сина” қишлоғида яшовчи аҳолидан бир неча марта мурожаат бўлган. Гап шундаки, мазкур қишлоқни туман маркази билан боғловчи маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлида муаммолар кўпайган.

Жумладан, мурожаатларда бугунги кунда маҳаллий аҳамиятдаги 75V-008 “Денов-Сина-Вахшивор” автомобиль йўли 0-28 километрининг аксарият қисмлари таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, асфальт қопламалар ўз муддатини ўтаб бўлгани баён қилинган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов мазкур масала юзасидан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Турсуновга депутат сўрови юборган.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 апрелда “2020 — 2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4667-сон қарорига асосан мазкур йўлнинг 3 км қисмини мукаммал таъмирлаш ҳамда 2 км қисмини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши назарда тутилган бўлиб, шу кунга қадар якунига етказилмаган”, дейилади депутатнинг сўровида.

Мазкур сўровга Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Турсуновдан келган жавобга кўра, объектнинг умумий қиймати 16,9 млрд сўмни ташкил этади.

Бугунги кунга қадар “Автойулсаноат инвест” МЧЖ томонидан жами объектда 11,5 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган. Ўз навбатида, мазкур объект 2025 йилги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш дастури лойиҳасига киритилгани, 2025 йилга 5,4 млрд сўм маблағ ажратилиб, объект тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилгани қайд этилган.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш