
Қуйи палатанинг бугунги ялпи мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Унда фракциямиз аъзолари Қизилгул Қосимова ва Дилбар Мамаджанова маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритиш фақат жабрланувчининг аризаси асосида бошланиши, акс ҳолда, иш юритиш истисно қилиниши ҳақидаги қўшимча жазонинг муқаррарлиги тамойилига мос эмаслигини билдирди. Хусусан, бундай ўзгариш жабрланувчининг ариза билан мурожаат қилиш имконияти бўлмаган ҳолатларда, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг мурожаат қилиш имкониятини чеклаб қўйиши мумкинлиги қайд этилиб, фракциямизнинг тегишли таклифи берилди.
Мажлисда фракциямиз таклифи қўллаб-қувватланган ҳолда, тегишли қарор қабул қилинди.