Депутатлар ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

 

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида “Депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлари, депутатлар, партиянинг “Ёшлар қаноти” аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашувни Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим бошлиғи Н.Кышанов олиб борди.

Учрашувда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгаши депутати, партия гуруҳи раҳбари М.Есенгелдиев ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, партия гуруҳи аъзоси Қ.Қалхоразовлар сўзга чиқиб бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида кенг тушунчалар берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш