Депутат мактабгача таълим ташкилотида учрашув ўтказди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Иба Наризова Навоий вилояти Конимех туманидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, ташкилот ходимлари билан амалий мулоқот ўтказди.
Учрашувда ташкилотда болаларга яратилган шароит, тарбия жараёнлари ҳақида, Давлат дастурида таълим-тарбия бўйича белгиланган вазифаларга эришиш масалалари ҳақида фикр алмашилди.
Ташкилотдаги шароит яқиндан ўрганилиб, таклиф ва тавсиялар берилди.