Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Самарқандда кенг қамровли ўрганишлар олиб борди, деб хабар қилмоқда вилоят партия кенгаши ахборот хизмати.
Хусусан, депутат Жамол Ачилов, Марказий Кенгаши масъул ходими Жаҳонгир Олимов, Самарқанд вилоят кенгаши ходими И.Шоқосимов ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари ижтимоий соҳа объектларидаги вазият билан танишди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Иштихон туманидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида бўлди. Марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, бир қатор муаммо ва таклифларини эшитди. Соҳа фаолиятини ўрганиб таклифлар берилди.
Шунингдек, тумандаги мактабгача ва мактаб таълими бўлимига борилди. Умумий ҳолат ҳақидаги маълумотлар олинди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳақида келишилди.
Худди шундай ўрганиш тадбирлари Пайариқ туман "Инсон" Ижтимоий хизматлар маркази ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам ўтказилди. Ҳар бир масала юзасидан таклиф ва хулосалар берилди, ечимини кутаётган масалалар белгилаб олинди.