Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт тизимида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. “Инсон қадри учун” тамойили асосида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган кенг қамровли изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур жараёнда ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, ихтисослаштирилган тиббиётни аҳолига янада яқинлаштириш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу ўринда Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловолди дастурининг асосий йўналишларидан бири бу аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масаласидир.
Аҳамиятлиси, ушбу устуворликдан келиб чиқиб, партия маҳаллий Кенгашлардаги ўз депутатлик гуруҳлари орқали аҳолининг қайси ҳудудда яшашидан қатъи назар давлат томонидан кафолатланган тиббий хизмат олиши, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш орқали соҳада шаффофликни таъминлаш, кам таъминланган аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантириш устидан парламент ва депутатлик назоратини ўрнатишни мақсад қилган.
Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д.Палвановнинг 2025 йил I чораги давомида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи дастлаб, депутатлик гуруҳида, кейин Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг навбатдаги сессия мажлисида муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала бўйича туман Кенгаши томонидан тегишли қарор қабул қилинди ва ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда партиямиз депутатлик гуруҳи зиммасига юклатилди.
Шароф АТАДЖАНОВ,
Ўзбекистон ХДП Беруний туман кенгаши раиси.