Паркентда манзилли ўрганиш ўтказилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, ЎзХДП фракцияси аъзоси У.Шерматов ва партиямиз фаолларидан иборат ишчи гуруҳи манзилли ўрганиш доирасида Тошкент вилояти Паркент туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Мактаб ҳудудида ўрнатилган хавфсизлик чоралари, кириб-чиқишни назорат қилиш, мактаб ҳудудига бегона шахсларни киритмаслик чоралари, ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун ўрнатилган тартиблар ўрганилди.

Шунингдек, туман кўп тармоқли марказий поликлиника фаолияти, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат билан яқиндан танишилди.

Мамлакатимизда тиббий-санитария хизмати кўрсатиш сифати ва самарадорлиги, соғлом турмуш тарзи янги босқичга кўтарилгани айтиб ўтилди. Соҳа вакиллари билан мулоқотда аҳоли билан ишлашда очиқлик ва ошкоралик масалаларига алоҳида эътибор бериш, мурожаатларни таҳлил қилиб бориш муҳимлиги қайд этилди.

Ишчи гуруҳнинг Паркент туманидаги “Қайилма” ва “Ойбек” МФЙ да олиб борилган ўрганишлари давомида маҳалла еттилиги фаолияти ҳам ўрганилиб, белгиланган вазифаларга масъулият билан ёндашиш бўйича тавсиялар берилди.

Ҳудуддаги ижтимоий масала ва муаммоларни ҳал этиш бўйича маҳаллий Кенгаш депутатлари фаол иш олиб бориш зарурати ҳақида фикр билдирилди. Маҳалла фаоллари юзма-юз мулоқот самимий ва самарадорлик руҳида ўтди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш