101 ёшли пиру бадавлат отахон хонадонида самимий суҳбат
101 ёшли пиру бадавлат отахон хонадонида самимий суҳбат

 

Бу йил табаррук 101 ёшни қаршилаган Бексеит бобо Баймурзаев 1942 йил 17 ёшида қўлига қурол олиб, буюк ғалабага қадар Иккинчи жаҳон урушида қатнашган. Урушдан сўнг Ватанимизга қайтиб, икки ўғил, икки қиз ўстириб, эл хизматида бўлиб, 40 йилдан ортиқ таълим тизимида сидқидилдан меҳнат қилган.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов бир гуруҳ фаоллар билан бирга Юқори Чирчиқ туманида Бексеит бобо Баймурзаев хонадонида бўлиб, самимий суҳбатлашди, пиру бадавлат отамиз уруш йилларидаги хотиралари, ҳаётда кўрган-кечирганлари, умр ҳикматлари ҳақида айтиб бердилар.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида партиямиз фаоллари, депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари уруш ва меҳнат фахрийларини йўқлаб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уларнинг ҳаётий ўгит ва насиҳатларини олишмоқда.

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш