Бухорода ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун “Саломатлик акцияси” ўтказилди

 

Аҳолининг соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва уларни аҳолига янада яқинлаштириш бугунги куннинг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан Бухоро шаҳрида кенг қамровли “Саломатлик акцияси” ташкил этилди.

Мазкур акция давомида 5-сон ва 11-сон оилавий поликлиникалари ҳамда кўп тармоқли поликлиника негизида ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатда турган фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши ходимлари ва партиянинг ёшлар қаноти аъзолари ҳам фаол иштирок этиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, касалликларнинг олдини олиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларида тарғибот ишларини олиб бордилар.

Бу каби амалий тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий-профилактик хизматлар қамровини кенгайтириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш