“Мафтункор ранглар жилоси”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Наманган вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган имконияти чекланган болалар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” расмлар танлови ва шахмат бўйича мусобақа ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади имконияти чекланган болалар орасида ижодкорлик ва интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, тенг ҳуқуқли жамиятда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишдан иборат.

Мусобақада вилоятнинг туман ва шаҳар бўлимларидан иштирок этган ёшлар ранг-тасвир санъати бўйича ўз ижодий ишлари билан қатнашди. Шунингдек, шахмат бўйича беллашувларда ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир доирасида ота-оналар ва педагоглар учун ҳам психологик маслаҳатлар, ижтимоий хизматлар ҳақида маълумотлар берилди.

Таъкидландики, Мазкур тадбир имконияти чекланган болаларнинг жамият ҳаётига фаол интеграциясини таъминлаш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш