Ховос тумани аҳолиси учун бепул тиббий кўрик

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ховос туман кенгаши ташаббуси билан соғлиқни сақлаш йўналишида навбатдаги амалий тадбир ташкил этилди. Жумладан, Ховос туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда эҳтиёжманд оилалар аъзолари, аёллар ва болалар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Кўрик жараёнида аҳоли малакали шифокорлар томонидан юрак-қон томир тизими, кўз, болалар саломатлиги, гинекологик ва бошқа йўналишлар бўйича текширувлардан ўтказилиб, зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Ушбу тадбир аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар саломатлигини яхшилаш, профилактика қилиш ва касалликларни эрта аниқлашда муҳим ўрин тутади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш