“Янги ҳаёт” маҳалласидаги мурожаатлар ўрганилди
Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Г.Шафоатова туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида бўлиб, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди.
Маълум бўлишича, маҳалла тоза ичимлик суви билан таъминланмаган, қолаверса, ҳудуддаги болалар майдончаси ҳам таъмирга муҳтож ҳолатга келиб қолган.
Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, муаммолар ижобий ҳал этилиши учун депутатлик назорати ўрнатилди.