Бино ва иншоотларга ҳуқуқни эътироф этиш зарурати тушунтирилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Муқаддас Ўразалиева сайлов округида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди.

Депутат "Ниҳол" маҳалласида янги қурилаётган уйларда бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказди. “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун ҳақида, уй-жойнинг ҳужжатларини расмийлаштириб қўйиш зарурати ҳақида тушунча берди.

Кам даромадли оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамлар тайинлаш ва тўлаш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан 14-ёшгача ва болалар ва бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тўлаш тартиб-таомиллари тушунтирилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш аҳамияти, томорқалардан унумли фойдаланиш, ечимини кутаётган масалалар ҳақида ҳам фикр алмашилди.

Депутат янги қурилган уйларда ичимлик сувини таъминотини йўлга қўйишга кўмаклашиш тўғрисидаги мурожаатни ҳал этиш юзасидан ўзига вазифа белгилаб олди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш