Муаммоларни биргаликда ҳал қиламиз

 

ЎзХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров жойлардаги мавжуд муаммоларни маҳаллабай ўрганиш мақсадида Наманган вилоятидаги бир қатор ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасалари ҳамда маҳаллалар фаолияти билан танишди.

Сайловчилар билан мулоқотлар давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва бугунги кунда аҳолини яхши яшашини таъминлашга қаратилган ташаббуслар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Хусусан, ушбу маҳаллалардаги ичимлик суви муаммоси, ички йўлларни таъмирлаш, электр симёғочларини янгилаш ҳамда ҳудудга янги мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш каби таклифлар аҳоли иштирокида кўриб чиқилиб, масалалар юзасидан республика даражасида тегишли вазирлик ва идораларга асосли таклифлар киритиш режалаштирилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш