Фуқаролар муаммоси депутатимиз кўмагида ҳал бўлди
Фуқаролар муаммоси депутатимиз кўмагида ҳал бўлди

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашидаги депутатимиз Машъал Ваисов томонидан Мунис-Хоразмий маҳалласида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда депутат аҳоли вакиллари ўйлантириб келаётган муаммоларни тинглади.

Фуқароларнинг маълум қилишича, маҳаллани табиий газ билан таъминловчи қувурларнинг эскиргани сабабли ёз-қиш мавсумида узилишлар бўлиб турар экан.

Натижада депутат масъул идораларга мурожаат қилиши ортидан Мунис-Хоразмий маҳалласининг айланма кўчасидаги 800 метрлик эскирган газ қувурлари янгисига алмаштирилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш