Аёлларнинг мурожаатларига ечим топилди
Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши «Уйма-уй» лойиҳаси доирасида тумандаги «Оқ-мактаб» ва «Шохидон» маҳаллаларида аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашувда депутат Г.Раджапова аҳоли муаммоларини ўрганди.
«Оқ-мактаб» маҳалласида истиқомат қилувчи А.Жуманиёзова, – Соғлигимда муаммо бор, шифокорлар жарроҳлик амалиётини ўтказиш кераклигини айтишди. Аммо, жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун моддий томондан кўмакка муҳтожман, – деб мурожаат қилди.
Депутатнинг ҳаракати билан соғлигини тиклаб олиши учун моддий ёрдам сўраган фуқаролар А.Жуманиёзова ва Ш.Рахманованинг мурожаатлари «Аёллар жамғармаси» ҳисобидан қоплаб бериладиган бўлди.