Мавжуд муаммолар ўрганилди
Мавжуд муаммолар ўрганилди

 

Ҳазорасп туман Кенгашидаги депутатимиз Машъал Ваисов жойлардаги мавжуд муаммоларни хонадонбай ўрганиш мақсадида туманнинг Мунис-Хоразмий маҳалласи Айланма кўчасидаги хонадонларга ташриф буюриб, фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Сайловчилар билан мулоқотлар давомида ҳудуддаги ичимлик сув муаммоси, ички йўлларни таъмирлаш, ҳамда янги электр трансформатор ўрнатиш каби аҳоли мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Кўтарилган масалалар юзасидан тумандаги тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларга асосли таклифлар тайёрланиб, мурожаатларга ечим топиш мақсад қилинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш