Берунийда “Депутат ва халқ: ҳисобот ва мулоқот” сессияси бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Беруний туманида “Депутат ва халқ: ҳисобот ва мулоқот” очиқ сессияси мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Беруний туман кенгаши масъул ходимлари, партиямиздан сайланган депутатлар, партиянинг “Фахрийлар Кенгаши” ва "Ёшлар қаноти" аъзолари, партия фаоллари, ҳудуд аҳолиси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, Беруний туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан “Саломатлик учун 5000 қадам” шиори остида оммавий соғломлаштириш юриши бўлиб ўтди.

Оммавий соғломлаштириш юришидан мақсад – аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишни кучайтириш ҳисобланади.

Тадбир давомида партиянинг “Фахрийлар Кенгаши” аъзолари ўртасида соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг кураш, мини-футбол, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Шундан сўнг, Беруний туманидаги Маданият саройида депутатларимизнинг аҳоли билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Халилла Ешимбетов бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қорақалпоғистон учун қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, партиямиз сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан сайловчиларга тушунтиришлар берди.

Куннинг бадиий қисмида туман маданият бўлими санъаткорлари ва ёш ижодкорлари томонидан жонли куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди. Тадбир якунида “Фахрийлар Кенгаши” аъзолари ўртасида ташкил этилган спорт мусобақалари иштирокчиларига эсдалик совғалар, партия сафига янги қабул қилинган фаол ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш