ЎзХДП Ҳазорасп туман кенгаши ҳамда туман Ногиронлар жамияти бўлинмаси ҳамкорликда 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган, уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар ўртасида «Мафтункор ранглар жилоси» ижодий-бадиий кўрик-танлови, шунингдек, спортнинг «Пара Шахмат» тури бўйича мусобақанинг туман босқичи ўтказилди.
Кўрик танловда ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўл меҳнати асосида тайёрланган маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан бундай тадбирлар бутун республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда. Ундан кўзланган мақсад ногиронлиги бўлган болаларнинг қобилият ва истеъдодларини юзага чиқариш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаётга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборатдир. Зеро, Ўзбекистон истеъдодлар маскани ҳисобланади. Уларни юзага чиқариш ҳаммамиз учун муҳим.